• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.9°C
Detail image
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 2020 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистонда исгазидан заҳарланиш билан боғлиқ 428 та ҳолат содир бўлган. Натижада 366 нафар фуқаро вафот этган ва 307 нафар шахс турли даражада жароҳатланган. Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасийиғилишида маълум қилинди.
Сенаторлар, экспертлар ва тегишли вазирлик ва идора вакиллари йиғилишда Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг ижроси, хусусан, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларни муҳокамақилишди. Ўрганишлар давомида мазкур тармоқда қатор тизимли муаммо ҳамда камчиликлар мавжудлиги аниқланган.

2020 ва 2021 йилларда ҳамда 2022 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мамлакатда 8 миллиондан ортиқ хонадонларда иситиш тизимлари, дудбуронлар кўрикдан ўтказилган ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилган.

Прокуратура органлари 105 та текшириш ўтказишган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан мутасадди ташкилотларга 30 дан ортиқ тақдимнома, 25 тадан зиёд огоҳлантирувлар киритилиб, 25 нафар шахс интизомий ва 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Йиғилишда маълум қилинишича, ўтказилаётган профилактик тадбирлар етарли даражада ўз самарасини бермаган. Учрашув иштирокчилари истеъмолчиларда табиий ва суюлтирилган газ ҳамда муқобил турдаги ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик маданиятининг шаклланмаганлигини кўрсатиб ўтишди.
Қайд этилишича, газда ишловчи қурилмаларнинг дудбурон ва шамоллатиш каналлари соз ҳолатда эмаслиги, сифатли тозаланмаганлиги ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилмаётганлиги ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ҳамон кўплигича қолишига асосий сабабларидан бири бўлмоқда.
Шунингдек, миллий қонунчиликда ис гази чиқиши, уни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш, аҳолини муҳофаза қилишни ўзида ифода этувчи яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди.Амалдаги қонунчиликда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олишга масъул бўлган ваколатли давлат органи аниқ белгиланмаган.
Осторожно газ! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2021
30 Ноябр 2021, 13:38

Ўхшаш янгиликлар