• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

2021 йил 3 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги №338-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

— кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
— тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёҳуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
— турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
— ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
— икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
— ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.

Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар ўз аризаларини aziz-ayol.uz сайтига электрон шаклда жорий йилнинг 8 июнга қадар топширишлари лозим (8 июнь куни ҳам).

Ўхшаш янгиликлар