• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.9°C
Detail image

Сўнгги йилларда Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакат миқёсида амалга оширилаётган трансформацион жараёнлар нефть-газ тармоғига ҳам ижобий таьсир кўрсатмоқда.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нефть-газ тармоғи ривожланишига қаратаётган катта эътибори ва амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини нефть ҳамда газ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қатор ҳужжатлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига барча бизнес жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш, жамиятни шаффофлигини таъминлаш, молиявий соғломлаштириш, молиявий ҳисоботларни тўлиқ халқаро стандартлар бўйича олиб бориш ва жамиятнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш каби бир қатор янги вазифалар қўйилди.

Ушбу вазифаларни бажариш йўлида қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, жамиятнинг 2017-2020 йиллар учун халқаро стандартлар бўйича консолидациялашган ҳисоботлари “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилиб, ижобий аудиторлик хулосаси олинди.

Шу билан бирга, жамият томонидан 2021 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида “Fitch Ratings” ва “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентликлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖга мустақил суверен рейтинги “BB–” (барқарор) даражасидаги кредит рейтинглари берилди.

Бундан ташқари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган қарз маблағлари манбасини диверсификация қилиш мақсадида жамият 2021 йилнинг ноябрь ойида илк бор Лондон фонд биржасида давлат кафолатисиз 7 йил муддатга 700,0 млн. АҚШ долл. миқдоридаги еврооблигацияларни жойлаштиришга эришди.

Ушбу муваффақият жамият томонидан амалга оширилган трансформация жараёнлари ва жаҳондаги етакчи бизнес- амалиётларни жорий этиш бўйича бажарилган тизимли ишлар натижаси ҳисобланади.

Юқоридаги улкан ўзгаришлар жамиятнинг инвесторлар олдидаги мажбуриятларни бажарилишини алоҳида даражага олиб чиқиш ҳамда улар билан муносабатларни янада ривожлантиришни тақозо этганлиги сабабли жамият таркибида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан янги таркибий тузилма “Молия институтлари билан ишлаш ҳамда қарздорлик мажбуриятларини бошқариш” департаменти ташкил этилди.

Ушбу департаментга кадрларни танлашда ёш, иқтидорли, ҳалқаро малака ва кўникмаларга эга ҳамда молиявий соҳада етарли тажрибага эга кадрларни жалб қилишга катта эътибор қаратилди.

Департаментда Буюк Британия давлатининг Кардиф метрополитан университети, Россиянинг Г.В. Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида таҳсил олган, дунёнинг етакчи хорижий мамлакатларида малака оширган ҳамда етакчи юридик ва молиявий институтларда фаолият юритган мутахассислардан иборат жамоа шакллантирилди.

Департамент олдига қўйилган мақсадлари ва вазифалари бўйича жамиятнинг қарз юкламасини доимий таҳлил этиб бориш, мавжуд молиявий шарт ва талаблар (ковенантлар) мониторингини амалга ошириш.

Кредит расмийлаштириш жараёнини рақамлаштириш мақсадида электрон платформани ишлаб чиқиш ишлари бошланган ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қарз маблағларини жалб қилиш, жамият томонидан жалб қилинган қарзлар бўйича барча мажбуриятларни бажарилишини мувофиқлаштириш ва жамиятнинг қарз юкламасини ихчамлаштириш вазифаси белгиланди.

Шунингдек, Департамент ходимлари томонидан Хитойнинг Ипак йўли жамғармаси, Россия Федерациясининг “Газпромбанк” АЖ, ВЭБ.РФ Давлат тараққиёт корпорацияси, “ЭКСАР” экспорт-импорт суғурта агентлиги, Япониянинг “MUFG Bank LTD” каби дунёнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар