• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь август ойларида хорижга қиймати 19,3 миллион долларга тенг бўлган 69,7 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу полиз маҳсулотлари 20 та хорижий давлатлар бозорига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 минг тоннага камайган.

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 29,2 минг тонна;
  • Россия — 19,2 минг тонна;
  • Қирғизистон — 10,2 минг тонна;
  • Украина — 4,9 минг тонна;
  • Латвия — 2,3 минг тонна;
  • Беларусь — 1,3 минг тонна;
  • Тожикистон — 960,8 тонна;
  • Германия — 939,4 тонна.

Ўхшаш янгиликлар