• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.9°C
Detail image

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Украинадан қайтиб, республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқишини соддалаштирилган тартибда кўчиришга рухсат берилди.

Шу муносабат билан ариза топширган талабалар жорий йил 26 апрелдан ўқишни кўчириш истагини билдирган олий таълим муассасасига мурожаат қилишлари сўралади.

Бунда, ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришда аввалги йилларда таҳсил олиб, сўнгги йилларда талабалар сафидан четлатилган ёки академик таътилда бўлган фуқароларнинг ўқишини кўчиришга рад жавоби берилади.

Ўхшаш янгиликлар