• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +32°C
Detail image

Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Kun.uz нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида икки ГЭС қурилиши тафсилотлари ҳақида гапирди.

Энергетика вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, объектларни қуриш лойиҳаси икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда, йилига ўртача 800 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи, қуввати 140 МВт ва прогноз қиймати 282 миллион АҚШ долларига тенг «Ёвон» гидроэлектр станциясини қуриш ишлари бажарилади. 

Иккинчи босқичда, йилига ўртача 600 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи, қуввати 135 МВтга ва прогноз қиймати 270 млн АҚШ долларига тенг «Фандарё» гидроэлектр станциясини қуриш имконияти ўрганиб чиқилади

Ўхшаш янгиликлар