• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.4°C
Detail image

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида вояга етмаган болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди.

Бекобод туманидаги масжидлардан бирининг имом-хатиби ўз уйида ҳар куни 5 нафар болани ўқитиб, улардан ойлик тўлов сифатида 800 минг сўмдан олиб келган. Унинг акасининг хонадонида эса 20 нафар бола ҳам яшаб, ҳам диний сабоқ олган. Бу манзилдаги болалар учун ойлик тўлов 1,5 млн сўмни ташкил этган.

Имом-хатибнинг акаси сабоқ бериш жараёнида вазифаларни ўзлаштирмаган болаларни калтаклаб, уларни оч қолдириш билан жазолаган.

Уч нафар шахсга МЖТКнинг тегишли моддаларига кўра, БҲМнинг 7−8 баравари миқдорида жарима солинди ҳамда имом-хатибнинг акасига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳам тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар