• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 16−17 июнь кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Татаристоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

Делегация таркибидан Татаристоннинг 25 дан ортиқ турли хил компаниялари вакиллари, шу жумладан, «КамАЗ», «Татнефть», «ПО ЭлАЗ», «КМПО», «Қозон вертолёт заводи», «Соллерс Форд», «КЭР-Ҳолдинг» ва бошқалар жой олган.

Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилади ва муҳокама марказида — республикалар ўртасида турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўлиши режа қилинган.

Шу билан бирга, Татаристоннинг саноат салоҳияти кўргазмаси, Татаристон-Ўзбекистон бизнес форуми, шунингдек, Ўзбекистонда яшайдиган татар диаспораси вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар