• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Ўзбекистонда 20 январга қадар барча тадбиркор ва ишбилармонлар ўз қўл остидаги ходимларининг коронавирусга қарши вакциналардан бири билан эмланишини назорат қилиши керак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва мамлакат иқтисодига салбий таъсирининг олдини олиш ва оммавий эмлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бош давлат санитария врачининг 2021 йил 17 июлдаги 11-сон қарорида 18 ёшдан катта аҳоли қатламини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш белгиланган. Меҳнат кодекси 113-моддасига кўра, ходим эмланишни рад этса, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

Шунга кўра, иш берувчилардан 2022 йил 20 январга қадар коронавирусга қарши эмланишини таъминлаши ҳамда сабабсиз эмланмаганларни ишга қўймаслик чораларини кўриш сўралган.

Ўхшаш янгиликлар