• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу Мудофаа вазирлиги коллегиясида Украина билан урушнинг бориши ва НАТОнинг кенгайиши ҳақида баёнот берди.

Шойгунинг нутқидан муҳим маълумотлар:

— Россия армияси ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХР тузилмалари билан биргаликда Донбасс ҳудудлари устидан назоратни кенгайтиришда давом этмоқда;

— Луганск Халқ Республикасини озод қилиш якунига етмоқда;

— Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш режалари фонида Россия Ғарбий ҳарбий округда 12 та ҳарбий бўлинма тузади.

Шойгунинг сўзларига кўра, Россиянинг ғарбий чегаралари яқинида ҳарбий таҳдидлар кучаймоқда.

— Мариуполдаги "Азовсталь"да қамалда қолган 1900 дан ортиқ миллатчилар таслим бўлишди;

— Ғалаба куни арафасида Украина ҳарбийлари Змеиный оролини эгаллаб олишга уринди, аммо бу уриниш муваффақиятсиз бўлди. Шойгунинг сўзларига кўра, Украина Қуролли Кучлари элита бўлинмаларининг 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, шунингдек, 4 та самолёт, 10 вертолёт, 30 учувчисиз учиш аппарати ва учта қайиғини йўқотди;

— Россия ҳарбийлари Украина ва Донбассда тинч аҳоли ўлимига йўл қўймаслик учун ҳамма ишни қилмоқда, Россияга бостириб кириш бошланганидан бери 1,3 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган;

— Россия армияси тез орада стратегик дронлар олади. Бу, Шойгунинг сўзларига кўра, ходимларни тежайди ва ўқ-дорилар сарфини камайтиради.

Ўхшаш янгиликлар