• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Президент "Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарорни имзолади. 

Унга кўра, Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилади.

Университет таркибида:

- вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;

- институтнинг 1- ва 2-клиникалари негизида университет кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;

- Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг филиали ва унинг клиникаси негизида университет ҳузуридаги худди шундай илмий-тадқиқот институт ва клиникаси;

- Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;

- Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар