• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +26.3°C
Detail image

Хитойда магнитли боғлама орқали ҳаракатланадиган тезюрар поезд конвейердан чиқди, деб хабар берди Синьхуа.

Энг юқори тезлиги соатига 600 км.гача чиқадиган ушбу транспорт воситаси бу борада дунё рейтингида етакчига айланди.

Маълум қилинишича, поезд Хитой шарқидаги Шаньдун провинцияси Циндао шаҳрида дастлабки қатновни амалга оширган.

China Railway Rolling Stock Corporation томонидан қайд этилишича, ушбу транспорт тизими Хитойнинг ўзи томонидан ташқи кўмакларсиз мустақил тарзда яратилди ва мамлакат темир йўл соҳасидаги энг сўнгги илмий-техник ютуққа айланди.

Ўхшаш янгиликлар