• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Д. маҳаллий фуқарони 40 минг АҚШ доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан дастлабки 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Тадбир давом эттирилиб, жиноий гурухнинг яна бир аъзоси Тошкент шаҳрида яшовчи Г.А. (Артур лақабли) ҳам 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди.

Жиноий гуруҳ аъзолари қолган маблағларни Тошкент халқаро аэропортида (10.000$) ва АҚШнинг Нью-Йорк аэропортида (24.000$) олишга келишилган.

Шунингдек, АҚШга юборилган фуқаролар махсус лагерга жойлаштирилгандан сўнг, Ўзбекистон ҳудудида эркин яшаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имкони йўқлиги важи остида адвокатлар ёрдамида уларга қочоқлик мақомини олиб бериш ваъда қилинган.

Ҳозирда, жиноий гурух аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар