• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.4°C
Detail image
image

Украинанинг Запорожье атом электр станциясидаги ядровий фожиа таҳдидини бартараф этишнинг ягона йўли Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва станция устидан расмий Киев назоратини қайтаришдир. Бу ҳақда Украинанинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Сергей Кислица ташкилот Хавфсизлик кенгашидаги чиқиши чоғида айтиб ўтган.

Унинг қайд этишича, Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Запорожье атом электр станциясида хавфли провокацияларга қўл урилмоқда. Жумладан, босқинчилар у ерга ҳарбий техникани жойлаштириб, улардан Днепр қирғоқлари бўйлаб Украина шаҳарлари ўққа тутишда фойдаланган.

Кислицанинг таъкидлашича, ЗАЭС ҳудудида МАГАТЭ миссияси назорат ўтказиши учун Россия Никополь ва Марганцани ўққа тутишни тўхтатиши керак.

“Россия МАГАТЭ миссиясини амалга оширишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳужумларни тўхтатиши керак. Шунда миссияни Украина ҳудудидан ўтказиш мумкин бўлади. Бу миссияда ҳарбий соҳа бўйича мутахассислар бўлиши шарт”, дейди у.

Украинанинг БМТдаги вакилига кўра, бугунги кунда Россия атом электр станциясини ўққа тутиб, объект ва унинг ходимларини хавф остига қўйганини инобатга олинадиган бўлса, Москва БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини чақириши бемаъни кўринади.

Россия ҳеч қандай шартларсиз МАГАТЭ миссиясини қабул қилишини эълон қилиши, миссиянинг Украинадан ўтишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Шунингдек, АЭС ва унга яқин жойларни тозалаш ҳамда Россия Федерациясининг қўшинлари, қуроллари ва техникасини станциядан олиб чиқиш керак.

“МАГАТЭ Россия, Украина ва БМТ билан Запорожье атом электр станциясига миссия жўнатиш бўйича алоқаларни фаоллаштирмоқда”, дейди ўз навбатида МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси.

Ўхшаш янгиликлар