• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +29.8°C
Detail image
image

“Биз Сурия, Ливия ва Қорабоғда нима қилган бўлсак, Афғонистонда ҳам шуни қиламиз”. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 15 июль – Миллий якдиллик ва демократия куни муносабати билан ТРТ телеканали орқали қилган нутқида сўз очди. 

“Шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга, ҳар томонлама мамлакатимизни чуқур тарихий ва маданий алоқалари бўлган минтақалардан ажратиб олишга ҳаракат қилганлар, анча мустаҳкам ришталарни ўрнатишда муҳим роль ўйнаб қўйганларини англамадилар.

Бизнинг бутун инсоният номидан баён этган ҳуқуқ ва адолат ҳақидаги талабларимизни ўзлариники сингари сиёсий иккиюзламачилик деб билганлар, мазлумларнинг овози, нафаси ва умиди бўлиш сиримизни англай олмадилар.

15 июлга ўтар кечаси халқимиз қандай қилиб дунёнинг энг замонавий ҳарбий транспорт воситаларини бўш қўллари билан тўхтатганини тушунолмаганлари каби, бошқа масалаларда ҳам мамлакатимиз позициясининг сабабини аниқлай олмадилар”, дейди Президент Эрдўған.

Эрдўған сўзида давом этаркан, бугун минтақада кун тартибида турган масала – Афғонистон муаммосига ҳам ишора берди. 

“Биз ўзимизга нимани тиласак, ер юзига, барча дўстларимизга, бутун инсониятга худди шуни тилаймиз. Буни бошқа мақсадларимизни яшириш учун эмас, балки чин дилдан қилганимиз учун ҳам қаерга бормайлик яхши қабул қиладилар, қадрлайдилар. Биз буни кеча Сурия, Ливия ва Қорабоғда амалга оширдик. Умид қиламанки, эртага айни шу ихлос ва адолатли позицияда Афғонистондаги ва бошқа жойлардаги биродарларимизнинг ёнида бўламиз”, дейди Туркия раҳбари. 

Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.

Туркия АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиши фонида Кобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдириши ортидан “Толибон” ҳаракати расмий Анқарани огоҳлантирди. Ҳаракат Туркия Афғонистонга қўшин жойлаштириши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.

“Dawn” нашрининг “Толибон” баёнотига таяниб хабар беришича, Туркиянинг бундай қарори “шошқалоқлик” ва мамлакат “суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузади” ҳамда унинг миллий манфаатларига ҳам зид.

“Туркия ҳукуматининг Қўшма Штатларнинг илтимосига ва қарорига биноан мамлакатимизга қарши тажовузни давом эттириш тўғрисида эълон қилиши бизда нафрат ва адоватни келтириб чиқаради ҳамда икки томонлама муносабатларга путур этказади”, дейилади ҳаракат баёнотида.

"Толибон" раҳбарлари “Aфғонистонда хорижий кучларнинг борлиги, мамлакат номидан қатъи назар, тажовузкорлик эканлигини ва узурпаторларга 1500 афғонистонлик олимлар берган фатво асосида муомала қилинишини” таъкидладилар.

Ўхшаш янгиликлар