• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image
image

25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишида Жаҳон чемионати баҳслари бўлиб ўтди.

Мусобақа якунларига кўра, эркаклар ўртасида жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен (Норвегия) ҳам рапид, ҳам блиц йўналишида чемпионга айланди. Ўзбекстонлик шахматчилар орасида энг яхши натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этди. Абдусаттоов  мусобақани 13 очко билан 176 нафар шахматчи орасида 19-ўринда якунлади.

Аёллар ўртасида ўзбекистонликлар орасида энг яхши натижага Умида Омонова эришди. Омонова 10,5 очко ишлаб, дунёнинг 99 нафар шахматчиси ичида 16-поғонани банд этди.

Ўзбекистонлик шахматчиларнинг блицдаги якуний ўринлари:

19. Нодирбек Абдусатторов (2666) 13 очко;

22. Жаҳонгир Воҳидов (2507) 13 очко;

39. Нодирбек Ёқуббоев (2560) 12,5 очко;

40. Муҳиддин Мадаминов (2333) 12 очко;

79. Шамсиддин Воҳидов (2597) 11 очко;

118. Жавоҳир Синдаров (2639) 9,5 очко;

138. Муҳаммадзоҳид Суяров (2217) 9 очко;

141. Ҳумоюн Бегмуратов (2267) 9 очко.

Аёллар:

16. Умида Омонова (1978) 10,5 очко;

37. Афруза Ҳамдамова (2018) 9 очко;

44. Нафиса Мўминова (2258) 9 очко.

Ўхшаш янгиликлар