• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Тўлқинович Ариповга “генерал-майор” махсус унвони берилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Матбуот котиби маълум қилди.

Тоҳир Арипов 2018 йилнинг 15 октябридан бери Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда. 

У бунга қадар 2017 йилнинг июлидан 2018 йил майигача ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарган. Шунингдек, қисқа муддат Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳам бўлган.

Ўхшаш янгиликлар