

Ўзбекистонда педагогига таълим соҳаси йўналишида саккизта институт ва иккита универитет ташкил этилди. Бу ҳақда Президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қабул қилинган қарорида белгиланган.
Қарорга мувофиқ:
• Урганч давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
• Наманган давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
• Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
• Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
• Андижон давлат университети Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
• Бухоро давлат университети Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
• Термиз давлат университети Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
• Қарши давлат университети Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
• Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
• Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилган.