• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +29.5°C
Detail image
image

Озарбайжон расмийлари мамлакатдаги махсус карантин режимини 1 сентябрга қадар узайтирди. Тегишли фармон пайшанба куни мамлакат Бош вазири Aли Aсадов томонидан имзоланди.

“Мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва унинг эҳтимолий оқибатларининг олдини олиш учун Озарбайжон Республикасида махсус карантин режимининг амал қилиш муддатини 2021 йил 1 сентябрь соат 6:00 гача узайтирилсин”, дейилади ҳукумат сайтида эълон қилинган ҳужжатда.

Аввалроқ мамлакатда махссус карантин режимининг амал қилиш муддати 1 августгача ўрнатилганди.

Ҳукумат қарори билан жамоат транспорти, шу жумладан Баку метроси 30 августгача шанба ва якшанба кунлари ишламайди. Шунга қарамай, очиқ ҳавода жамоат жойларида ҳимоя ниқобларини тақиш шарт эмас. 

Ўхшаш янгиликлар