• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

Норвегия шарқи бўйлаб метеорит учиб ўтди ва ерга қулади. Одамлар унинг гумбурлаган овозини ҳам эшитишган. Бу ҳақда Норвегия метеор тармоғи хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, кеча 25 июль куни соат 01:08 да (Тошкент вақти билан 04:08) Норвегия осмонида тахминан 5 сония нур чақнаб турган. Олимлар бу чақнашни Ослода кўришган ва метеорит бўлакларини Мудум ва Лиер коммуналари оралиғидаги Финнемарка табиий қўриқхонаси ҳудудига тушган, деб тахмин қилган.

Кейинроқ Норвегия метеор тармоғининг аниқлик киритишича, метеорит биринчи марта Ослодан шимолдаги Нордмаркдаги Керкебергет тепалигидан 90 километр баландликда аниқланган ва жануби-ғарбга қараб силжиган. Сўнг у парчаланиб, тахминан 30 дақиқадан кейин Ердан 23 километр баландликда сўнган. Кўпчилик, унинг Ерга қулаши натижасида кучли зарба тўлқини юзага келганини ҳис қилган. Бироқ, ҳеч ким жабрланмаган. 

Таъкидлаш керакки, бир неча сония давом этган чақнаш жуда кучли бўлиб, атроф худди кундузги вақтдагидек ёруғ бўлиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 март куни Кубада метеорит қулаб, портлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар