Нукусдаги ҳарбий қисмларга Ўзбекистонда йиғилган “КАМАЗ”лар топширилди
Нукус гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг жанговар ва ҳарбий техникаларни сақлаш паркида Мудофаа вазирлиги томонидан харид қилинган янги ҳарбий техникаларни тантанали тарзда фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди.