• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image
image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент метросидан видеолавҳа тарқалгани, унда 13 яшар вояга етмаган қизалоққа ёши 30 лар атрофидаги эркак шилқимлик қилаётгани акс этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу видеолавҳа ва қизнинг онаси мурожаати асосида эркакка жиноий из қўзғатилганди. Ниҳоят суд бўлиб ўтди ва айбдорга ҳукм ўқилди.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К.Ш. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га нисбатан  жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етган. 

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, К.Ш. жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент метрополитени поездининг вагонида вояга етмаган қиз болага нисбатан ножўя ҳаракатлар қилган бўлиб, Жиноят кодексининг 129- моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этликда айбли деб топилди. 
 
Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.

Ўхшаш янгиликлар