• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаши Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонасида иссиқ сув таъминотида юзага келган узилишлар ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу шифохона 2012 йилда ташкил этилганганлиги боис тиббиёт муассасасининг иситиш тизими бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган. Хусусан, сўнгги пайтларда сув қувурлари носоз бўлиб, бу ҳолат шифохонада даволанаётган беморларни иссиқ сув билан таъминлашда турли муаммоларни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, баъзи хоналар таъмирталаб аҳволда бўлиб, даволаш муолажаларини тўлиқ амалга оширишнинг имкони йўқ.

“Шу сабабли Республика санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўтказилган ўрганишлар якунига кўра, ушбу махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси иш фаолияти тўхтатилди”, дейилади хабарда.

Беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида мазкур шифохона 2022 йилнинг 1 декабридан вақтинча Республика махсус 2-сон Зангиота шифохонасига кўчирилади. Эндиликда фаолияти тўхтатилган объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар