• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image
image

“Baykar Teknoloji” лидери Селчук Байроқдор Туркиянинг янги жанговар ҳарбий самолёти – “Қизил олма”нинг бўёқдан чиққан тайёр ҳолати суратини эълон қилди. 

“Қизил олма” – Туркияда жойлашган учувчисиз ҳаво воситалари ишлаб чиқарувчиси “Baykar Teknoloji” томонидан дизайн ва ишлаб чиқиш ишлари давом этаётган турбофан двигателли учувчисиз қирувчи самолётдир. 

Технологиянинг жадал ривожланиши билан параллел равишда, келажакдаги ҳаво жанглари учувчисиз жанговар самолётлар билан амалга оширилиши, мудофаа доктриналари кундан-кунга тез ўзгариб бориши тахмин қилинмоқда. Шу нуқтаи назардан, “Baykar Teknoloji”  томонидан миллий ва махсус ишлаб чиқилишида давом этаётган “Bayraktar Kizilelma” жанговар учувчисиз самолёт тизими келажакнинг жанговар концепциясига мос келади.

Қайд этилишича, “Baykar Teknoloji” томонидан ишлаб чиқилган ва дунёни ўзгартирган “Bayraktar” учувчисиз ҳаво кемаси ёки жанговар учувчисиз ҳаво кемаси тажрибасига асосланган жанговар учувчисиз самолёт тизими келажак технологиялари билан жиҳозланган ҳолда хизмат қилади.

Агрессив манёврлар билан ҳаво жангларини ўтказа оладиган “Bayraktar Kizilelma” паст радар кесими билан хавфсизлик кучлари учун куч кўпайтирувчи бўлади. Қисқа учиш-қўниш йўлакларига эга бўлган кемалардан ҳавога кўтарилиш ва қўниш қобилиятига эга бўлган “Bayraktar Kizilelma”, корпус ичида олиб юрадиган ўқ-дорилари билан белгиланган нишонларга ҳужум қила олади.

Парвоз самарадорлигининг асосий мезонлари

Ишлаш радиуси: 926 км
Учиш баландлиги: 10668 метр
Ҳавода туриш қобилияти: 5 соат 
Максимал ҳавога кўтарилиш оғирлиги: 6 тонна
Товуш тезлиги: 0,6
Юк (ракеталар) кўтариш қобилияти: 1500 килограмм

Кенгайтирилган хусусиятлар

Автоматик қўниш ва учиш;
Радарда кам кўриниш;
Юқори манёвр имконияти;
Яқин ва узоқ масофадан алоқа;
Қисқа учиш-қўниш йўлаги мавжуд самолёт ташувчи (кема)лардан учиш ва қўниш қобилияти;
AESA Радар билан юқори вазиятдан хабардорлик.

Экипаж: 0
Узунлиги: 13 метр
Бўйи: 3,5 метр
Қанот кенглиги: 11 метр
Двигатель: 1 × Ивченко-Прогресс AI-25TLT, ёндиргичсиз турбофанли двигатель
Ёнувчансиз ҳаракатланиш: 1 × 16,86 килоневтон (3,790 lbf)

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Bayraktar TB2 дронлари 2019 йил июнь ойида Ливияда, 2020 йил мартда Сурияда, 2020 йил июнь ойида Тоғли Қорабоғ урушида қўлланилганди. Февраль ойи охири, март ойи бошларида Россия ҳужуми остида қолган Украина ҳам ушбу учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланди.

Ўхшаш янгиликлар