• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image
image

Эндиликда барча аттракционларда огоҳлантириш воситалари бўлиши мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан кеча, 28 ноябрь куни тасдиқланган Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда белгиланди.

Регламентга кўра, аттракцион бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси ва хавфли вазиятлар вужудга келишига олиб келадиган аттракцион ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш учун бошқа воситаларни ўз ичига олади.

Aттракционнинг ишлашидаги носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари оператор томонидан маълумотларнинг хатосиз, ишончли ва тез қабул қилинишини таъминлаши лозим.

Aттракционни ишга тушириш, шунингдек, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш фақат ишга туширишни бошқариш органи орқали амалга оширилади.

Аттракционларнинг ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар киришининг олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур.

Aттракционнинг барча тўсиқлари шундай маҳкамланган бўлиши керакки, улар фақат асбоблар ёрдамида очиладиган бўлиши шарт. Тўсиқларнинг эшиклари қулфланувчи мослама билан жиҳозланиши керак. 

Занжир, арқон ёки камарнинг йиғиш бирлиги ҳисобланмайдиган ҳар бир қисми тамғаланган бўлиши, агар бунинг иложи бўлмаса, ишлаб чиқарувчи номи ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган тахтача ёки ечилмайдиган ҳалқага эга бўлиши керак.

Аттракционга кириш жойи олдида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.

Ҳар бир фойдаланилаётган аттракционга кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачаси жойлаштирилиши керак.

Ўхшаш янгиликлар