• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
image

Бугун, 23 май куни Сирдарё вилоятида Lacetti ва Nexia автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда 5 киши, жумладан икки нафар гўдак ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 23 май куни соат 12:45 атрофида Ховос тумани ҳудудидан ўтган А-376 автомобиль йўлининг 234-километрида содир бўлган.

Мазкур йўлда ҳаракатланиб кетаётган 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1970 йилда туғилган ҳайдовчи У.Н. бошқарувидаги Nexia автомобиллари тўқнашган.

Оқибатда Lacetti автомобили ҳайдовчиси Ш.А. ва ушбу автомобиль салонида бўлган 27 ёшли йўловчи А.А. оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, шунингдек, мазкур автомобиль салонида бўлган яна икки нафар йўловчи: олти ёшли Н.А. ва уч ёшли Т.А. ҳамда Nexia автомобили ҳайдовчиси Н.У. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Nexia автомобилида бўлган 30 ёшли йўловчи Т.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар