• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +26.3°C
Detail image
image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Подполковник Рустам Зухуриддинович Жалолиддинов Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Рустам Жалолиддинов шу ернинг ўзида ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Фарҳод Ахатович Вафоев Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Фарҳод Вафаев Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ўхшаш янгиликлар