• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image
image

2021 йил Олий таълим муассасаларида қурилиш танловлари ўтказишда 20 млрддан ортиқ давлат харидларига оид қонун талаблари бузилган. Бу ҳақда кеча, 5 апрель куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Наримон Умаров маълум қилди.

Қайд этилишича, Олий таълим муассасаларида ҳам давлат харидлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган. 

Жумладан, Бухоро Давлат университети 348 млн сўмлик моддий бойликларни қиммат нархларда харид қилган. 232 млн сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб, шартномада кўрсатилмаган 246 млн сўмлик жиҳозлар ҳам сотиб олинган. 

Бундан ташқари, қурилиш танловлари ўтказишда 20 млрддан ортиқ давлат харидларига оид қонун талаблари бузилган. Шу каби Бухоро Тиббиёт институтга қарашли академик лицей биносини таъмирлаш бўйича берилган 28 млрд сўм эълон бўйича қурилиш ишлари аслида бажариб бўлингани аниқланган. 

Йиғилишда қайд этилишича, бу каби ҳолатларнинг келиб чиқишига инсофсиз ижрочилар ҳақидаги маълумотлар махсус ахборот порталида юритилмаётгани сабаб бўлган. 

Наримон Умаровга кўра, соҳада жиноят содир этган ёки инсофсиз ижрочи сифатида эътироф этилиши лозим бўлган тадбиркорлик субъектларини қайта Давлат харидлари жараёнида иштирок этишга йўл қўйилган.   

Маълумот учун, охирги уч йилда махсус ахборот порталида инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига бор йўғи 19 та тадбиркорлик субъекти киритилган, ваҳоланки Республика бўйича тартиб-таомилни бузган 500 дан ортиқ шахсга нисбатан 272 та жиноий иш судга юборилгани реестрини тўлиқ ишламаётганидан далолат берган.

Ўхшаш янгиликлар