• 10507.46
  • 12586.89
  • 136.97
weather Тошкент: +17.2°C
Detail image
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда давлат раҳбари соҳадаги коррупция масаласига тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда йиғилишда қатнашган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири.

Маълум бўлишича, биргина Онкология марказининг Тошкент шаҳар филиалида 828 миллион сўм, Тошкент педиатрия институти клиникаси мансабдорлари 423 миллион сўм маблағларни ўзлаштириб юборган. Шунингдек, Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи 1 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний сарф-харажатларга йўл қўйган.

“Бундай мисолларни ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар кесимида кўплаб келтириш мумкин. Тиббиёт тизимида коррупцияни камайтириш бўйича таклиф киритасиз. Уни буткул йўқ қилиб бўлмайди. Шунинг учун уни профилактика қилиш бўйича таклиф берасиз. Бу пулларни ўғирлаётганлар хиёнатчи. Кўп гапиряпмиз, ҳамма тушуняпти, лекин тиббиётда коррупцияни тўхтата олмаяпмиз”, деди Президент.

Шунингдек, соҳада “қонун устувор ва жазо муқаррарлиги”ни таъминлаш бўйича Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари (исмини қўшиш керак) Валиев таъсирчан назорат тизимини ўрнатишга масъул этиб белгиланди.

Баҳодир Туробов, Шоҳруҳ Шорахметов икки ой муддатда ажратилаётган маблағлар жойларга манзилли етиб бориши, дори-дармон, тиббиёт ускуналарини очиқ-ошкора сотиб олиниши, тақсимланиши, пуллик хизматлардан тушумларни мақсадли ишлатилишини таъминлайдиган механизмларни жорий қилишга масъул бўлди.

Ўхшаш янгиликлар