• 10657.35
  • 12572.48
  • 143.91
weather Тошкент: +29.5°C
Detail image
image

Андижон вилоятида Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Унга кўра, Андижон вилоятида Ш.Н. исмли фуқаро бошқа бир фуқарога ўзини меҳнат миграцияси собиқ ходими сифатида таништириб, уни Корея Республикасига 5 ой муддатга ишга юбориши эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилган. 

Хабарга кўра, фуқаро Ш.Н. талаб қилинган пулдан 1000 долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказиляпти.

Ўхшаш янгиликлар