• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.6°C
Detail image

Жанубий Африка Республикасининг турли шаҳарларида рекорд даражада паст ҳаво ҳарорати қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий метеохизматлар хабар берди.

Маълумотга кўр, турли шаҳарларда ҳаво ҳарорати бўйича жами 19 та рекорд ўрнатилган. Йоханнесбургда ҳарорат -7 даражага тушган. Бундан аввалги энг паст ҳарорат -6,3 даража 1995 йил 19 июлда қайд этилганди. Энг паст ҳарорат Кимберлей шаҳрида (-9,9 даража) кузатилган.

Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида қор ёғган. Метеорологлар тез орада ҳаво ҳарорати нормаллашишини айтмоқда.

Африка жанубида совуқ ҳаво ҳукм сураётганда Шимолий Америкада, аниқроғи АҚШда жазирама сабаб ўрмон ёнғинлари авж олмоқда.

Сўнгги маълумотларга ўрмон ёнғинлари мамлакат ғарбини деярли тўлиқ қамраб олган.

Калифорния штатининг шимолидаги тўртта округда ўрмон ёнғинлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Яна бешта штат – Орегон, Вашингтон, Вайоминг, Айдахо ва Монтанада ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

АҚШ ғарбидаги рекорд даражада юқори ҳарорат ва қурғоқчилик сабаб Калифорния раҳбарияти аҳолидан ичимлик суви истеъмолини 15 фоизга камайтиришни сўради. Бу табиий офатларга иқлим ўзгариши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар