• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image
image

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича “Tata Steel Chess India 2022” халқаро турнири старт олди. Ўзбекистон вакили, рапид бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштирокини бошлади.

Бугун, 29 ноябрь куни турнирда 3 та тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Дастлабки ўйинда Абдусатторов мезбонлар шахматчиси Аржун Эригаисига имкониятни бой берди. 2-турда Нодирбек яна бир мезбон спортчи Сарин Ниҳалга қарши дона суриб, якунда дурангга имзо чекди. Кун доирасидаги сўнгги партиясида ўзбекистонлик шахматчи америкалик Хикару Накамурадан устун келди. 

3 та турдан сўнг Абдусатторов 1,5 очко билан 5-ўринни банд этиб турибди.

Маълумот учун, халқаро турнир 4 декабрга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар