• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image
image

Жанубия Кореяга ишлаш учун борадиган Ўзбекистон фуқаролари учун карантин талаблари кучайтирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Эндиликда агентлик фуқароларнинг Корея Республикасига чекловларсиз кириб боришини таъминлаш мақсадида қуйидаги чораларни кўради:

1. Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан жўнаб кетиши тасдиқланган фуқаролар кетишдан олдин жами 3 марта ПЗР тестидан ўтишлари белгиланди;

2. Фуқарода Корея Республикасига боргач, COVID-19 инфекцияси аниқланса, барча харажатлар фуқаро томонидан амалга оширилади.

Қўшимча чоралар фуқаролар Корея Республикаси томонидан тан олинган вакцина билан эмлангани ҳамда кетишдан 72 соат олдин олинган ПЗР тести натижасига кўра COVID-19 инфекцияси аниқланмаганига қарамасдан, Корея Республикаси ҳудудида кириб борган юртдошларимизда коронавирус инфекцияси қайд этилгани сабаб жорий қилинган.

Хусусан, 2021 йил 23-30 декабрь кунлари жўнаб кетган фуқароларнинг 1 нафарида, 2022 йилнинг 6 январь куни жўнаб кетган 98 нафар фуқаронинг 6 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Агентлик шу сабабли Корея томонидан Ўзбекистон учун ушбу давлатга кириб борувчи фуқаролар сони қисқариши, ҳаттоки вақтинчалик тўхтатилиши каби чекловлар қўйилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.

Ўхшаш янгиликлар