• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
- Advertisement -

Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг қарорини маъқуллаб, 300 нафар жисмоний ва 141 юридик шахсга, жумладан Сурия президенти Башар ал-Ассадга қарши санкциялар жорий қилди. Рўйхатлар Зеленскийнинг сайтида эълон қилинган.

Асадга қарши санкциялар 10 йил муддатга киритилади, улар активларни блокировка қилишни, молиявий операцияларни чеклашни ва Украина ҳудудига киришни тақиқлашни назарда тутади.

16 март куни Сурия президенти Дамашқ Россиянинг референдум натижаларига кўра қўшилган ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятлари ҳудудлари билан янги чегараларини тан олишини маълум қилди. Асад, шунингдек, Зеленскийни сиёсатда ҳам ўзини комедиячидек тутадиган “масхарабоз” деб атаган.

Ўхшаш янгиликлар