• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
- Advertisement -

Сўнгги 20 йилда кўп мамлакатларда гиёҳвандлик воситалари билан бирга психотроп ва психофаол моддаларни истеъмол қилувчиларнинг сони ошиб бормоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аксарият давлатларда гиёҳвандлик ижтимоий ҳалокат дея эътироф этилган. Ушбу иллатнинг ёшлар орасида оммалашиши айниқса хавфлидир – бирданига жамиятнинг ҳам ҳозирги куни, ҳам келажаги йўқолиб, парчаланади.

Ёшлар ўртасида бу иллатнинг кўпайиб кетишини қуйидаги ҳоллар билан тушунтириш мумкин:

  •  ўсмирларнинг ҳар хил нарсаларга қизиқувчанлиги, тез таъсирга берилувчанлиги;
  • уларнинг ушбу касаллик туфайли келиб чиқаётган асоратларни билмаслиги;
  • аҳоли орасида гиёҳванд восита ёки гиёҳвандлик касаллиги тўғрисидаги ахборотларнинг камлиги ва бошқалар.

Маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда республика ҳудудида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситалар ноқонуний муомаласи учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар 74 фоизга (шу жумладан, талабалар 21 фоизга, мактаб ўқувчилари 6 баробарга) ошган. Наркологик ҳисобга олинган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган гиёҳвандлик воситалари истеъмолчилари 60 фоизга кўпайган.

Ўхшаш янгиликлар