• 10830.17
  • 11391.17
  • 203.96
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image

Уйга муҳтожлигингиз борми? Лекин бошланғич бадални тўлашга имконингиз йўқ. Яқинлар кўмаклашармикан? Ёки давлат томонидан бирор ёрдам бериладими каби саволлар ўйлантиряптими? Унда субсидия олиш бўйича ушбу маълумот Сиз учун фойдали бўлади!

Келинг, аввало, кимларга ипотека кредитлари бўйича субсидия тақдим этилишини билиб олайлик.

Қонунчиликка кўра, субсидиялар уй-жойга муҳтож фуқароларга берилади.

Субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар зарур?

Аввало, ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат этасиз ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтасиз!

Иккинчидан, электрон тарзда анкета-ариза тўлдирасиз ва унга қуйидагиларни электрон тарзда илова қиласиз:

  • шахсий идентификация рақамингиз маълумотлари;
  • оила аъзоларингизнинг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлигига оид гувоҳноманинг нусхаси;
  • белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори ёки оилавий ҳолатингиз тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси;
  • доимий яшаш жойингиз бўйича рўйхатга олинган жойдан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
  • доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойингиздан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси;
  • сизнинг ва сиз билан биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.

Унутманг! Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Агарда, меҳнат мигрантлари субсидия олиш ниятида бўлса, аризани уларнинг номидан оила аъзолари ҳам бериши мумкин.

Энг асосийси, субсидия билан боғлиқ барча кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар