• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

2022 йил 25 июнь куни Кобулда Афғонистон халқига инсонпарварлик юкларини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Яқинда Афғонистоннинг Хост ва Пактика провинцияларида рўй берган вайронкор зилзила оқибатларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистондан ун, ўсимлик ёғи, консерва маҳсулотлари, оёқ кийимлар ва дори-дармонлар, жами 74 тоннадан иборат инсонпарварлик ёрдами иккита юк самолётида Афғонистонга етказилди.

Маросимда сўзга чиққан Афғонистон Муваққат ҳукумати ахборот ва маданият вазири в.б Хайрулла Хайрхва Афғонистон ҳукумати номидан Президент Шавкат Мирзиёевга, барча дўст Ўзбекистон халқига ушбу оғир ва синовли вазиятда афғон элига кўрсатган бебаҳо ёрдами учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги чуқур тарихий-маънавий, маданий-гуманитар алоқаларни таъкидлар экан, X.Хайрхва мамлакат ҳукумати ушбу ришталарни янада ривожлантиришга интилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонга кўрсатилаётган бу ёрдамнинг биродарлик хусусиятига эга эканини таъкидлар экан, унинг инсонпарварлик мазмунига тўхталди.

Гуманитар юкларнинг Афғонистон халқига етказилиши “афғон халқи учун энг оғир дамларда ҳам афғон заминида доимо тинчлик ва фаровонлик ҳақида ўйлайдиган” Ўзбекистон Президентининг шахсий ташаббуси эканлиги таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар