• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image
- Advertisement -

“Толибон” Амударёнинг Балх қисмида Қоштепа каналини қурмоқда, канал сувининг Афғонистон шимолидаги ҳудудларга ёналтирилиши Туркманистон ва Ўзбекистонннинг айрим вилоятларида сув тақчиллигига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Khaama Press хабар берди.

Лойиҳа 2022 йили ишга туширилган болиб, канал узунлиги 285 километрни ташкил қилади. У Амударёнинг Балх вилояти қисмидан бошланиб, Жузжон орқали Фарёбда тугайди. Лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич 108 километрни ташкил этади ва у 2024 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда. 177 километрни ташкил этувчи иккинчи ва учинчи босқич эса беш йил ичида якунланиши керак.

Мутасаддиларнинг малумотига кора, сугориш тизими 550 минг гектар сув йигиш майдонига эга бўлади. Канал сониясига 650 куб метр сув ўтказади ва мамлакатнинг учта вилоятини: Балх, Жузжон ва Фарёбни қамраб олади. Охирги икки вилоят Туркманистон билан чегарадошдир. “Толибон” лойиҳада 5500 га яқин одам кеча-кундуз ишлаётгани ва 3300 дан ортиқ бургилаш техникасидан фойдаланаётганини малум қилган.

Афғонистон миллий тараққиёт компанияси назорати остида 200 дан ортиқ маҳаллий компаниялар субпудратчи сифатида ишламоқда. “Толибон” 108 километр узунликдаги лойиҳанинг биринчи босқичини оз даромадлари ҳисобидан амалга оширмоқда. Биринчи босқичнинг қиймати тахминан 91 миллион долларни ташкил этади. Кейинги икки босқич Афгонистондаги конлардан бирини сотишдан тушган маблаг ҳисобига амалга оширилади.

Қўшни давлатлар, жумладан, Туркманистон ва Ўзбекистон мазкур канал уларга айрим вилоятларни сув билан таминлашда муаммо тугдиришидан хавотирда.

Ўхшаш янгиликлар