• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4.6°C
Detail image
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархларини таҳлил қилди.

2023-йилнинг октябрь ойида пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан арзонлашган.

  1. Ўртача таъмирлаган хонадонлар учун ижара нархлари 6-14 фоизгача пасайган.

Бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 370 доллардан 348 долларга (-5.9 фоизга) тушган бўлса, икки хонали хонадонлар учун 474 доллардан 437 долларга (-7.8 фоиз), уч хонали хонадонлар учун 611 доллардан 526 долларга (-13.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар учун 729 доллардан 633 долларга (-13.2 фоиз) арзонлашган.

  1. Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари 6-16 фоизгача арзонлашган.

Хусусан, ушбу турдаги бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 557 доллардан 508 долларга (-8.8 фоизга), икки хонали хонадонлар 695 доллардан 651долларга (-6.3 фоиз), уч хонали хонадонлар 867 доллардан 790 долларга (-8.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар 1102 доллардан 930 долларга (-15.6 фоиз) тушган.

2022-йилда Тошкент шаҳрига релокантлар оқимининг кўпайиши ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан талабалар томонидан ижарага бўлган талабнинг ошиши натижасида ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ижара нархлари сезиларли даражада ошиб кетган эди.

Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланди.

Ўхшаш янгиликлар