• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
- Advertisement -

Руминиянинг Бухарест шаҳридаги «Grand Hotel Bucharest» меҳмонхонасида йилнинг энг нуфузли шахмат турнирларидан бири бўлиб ўтади. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Дунёнинг энг кучли шахматчиларини ўзида жамлаган турнир «Superbet Chess Classic 2024» деб номланади ва у «Grand Chess Tour»нинг бир қисми ҳисобланади.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ доллари бўлиб, 26 июндан 5 июлгача давом этади. Мусобақа айланма форматда, классик вақт назоратида ташкил қилинади.

Турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовдан ташқари АҚШнинг биринчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруана, жаҳон шахмат тожи учун даъвогар Гукеш Доммаражу, Нидерландиянинг энг кучли спортчиси Аниш Гири, Ҳиндистоннинг тўртинчи рақамли шахматчиси Рамешбабу Праггнанандха, истеъдодли француз шахматчилари Максим Вашье-Лаграв ва Алиреза Фируджа, ФИДЕ байроғи остида дона сурувчи Ян Непо́мнящий, яна бир америкалик спортчи Уэсли Со ҳамда мезбон Богдан-Даньел Дяк иштирок этади.

«Superbet Chess Classic 2024» ғолиби 100 минг АҚШ долларини қўлга киритса, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган шахматчилар мос равишда 65 минг ва 48 минг АҚШ долларига эга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июндан 14 июнгача мамлакатимизда ўтказилган «UzChess Cup» турнирида Нодирбек Абдусатторов Нодирбек Ёқуббоев билан бир хил натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Ўхшаш янгиликлар