• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтган қитъа биринчилиги мамлакатимиз бадиий гимнастикачилари учун омадли кечди.
Кеча, 26 июнь куни мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоaси аъзолари 6 та олтин ва 3 та кумуш медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Айниқса, тема жамоамиз аъзоси Тахмина Икромованинг чемпионат дастуридаги ҳалқа, тўп ва булава машқларида тенгсиз, деб топилиши, Сабина Тошкенбоеванинг тўп билан амалга оширган дастури кумуш медалга лойиқ кўрилиши, гуруҳ машқида 3 тасма ва 2 тўп билан қитъа жамоалари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этиши медаллар шодасига эришишни таъминлади.

Шунингдек, мусобақалар давомида жамоамиз ҳисобига яна 2 та олтин медални ёшлар ўртасида Эвелина Атальянцнинг булава, Вилана Савадяннинг тасма билан чиқиши келтирди. Гуруҳ машқида 5 тўп билан ўз чиқишларини намойиш этган қизларимиз шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кутарилишди.
Умумий ҳисобда терма жамоамиз қитъа биринчилигида 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар