• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image
- Advertisement -

Турли оздирувчи ёки семиртирадиган, шунингдек, протеинли биологик фаол қўшимчалар савдоси борган сари авж олиб бормоқда. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда таркибида инсон организми учун зарарли бўлган турли маҳсулотлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўз ўрнида “Фатзорб”, “Б-Фит”, “Горячий перец” каби оздирувчи дори воситалари СЭС лабораторияларида текширилганми, уларнинг хулосаси қандай бўлган, ушбу дори воситаларининг зарари борми, каби саволлар туғилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот хизматининг мутахассисларга таяниб тушунтиришича, биологик фаол қўшимчалар – инсон организмидаги физиологик бузилишларни олдини олиш ҳамда соғлом балансни тиклаш мақсадида рационини мақбул даражага етказиш ёки организмни зарур бўлган фойдали моддалар билан тўлдириш учун мўлжалланган, таркибида келиб чиқиши табиий ёки табиийга ўхшаш сунъий биологик фаол моддалар (уларнинг концентратлари) ва (ёки) пребиотик компонентлар ҳамда пробиотик микроорганизмлар мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Биологик фаол қўшимчалар даволовчи таъсирга эга эмас.

Даволовчи таъсирга эга бўлган маҳсулотлар дори воситалари ҳисобланади.Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган бу каби воситаларни республикамизда рўйхатдан ўтказилмагани, таркиби текширилгани ва хавфсизлиги тўғрисида хулоса берилмаганини маълум қилади. Аҳолидан таркиби номаълум бўлган ва мутахассислар томонидан саломатлик учун хавфсизлиги кафолатланмаган турли маҳсулотларни ўзбошимчалик билан истеъмол қилмасликни сўрайди.

Ўхшаш янгиликлар