• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26.9°C
Detail image

Жорий йилнинг 22 июнь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси ҳудудида хизмат ўтаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари катта миқдордаги хорижий валютани мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Хусусан, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.Д. иккита полиэтилен қопда бўлган 1 млн. АҚШ долларини Қирғизистон Республикасига ноқонуний ўтказмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар