• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
- Advertisement -

Бугун «Бухоро» жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон республикаси пойтахти – Грозний шаҳрининг бош жамоаси «ФК Ахмат».

Маълумот ўрнида, «ФК Ахмат» Россия премер-лигасида айни дамда олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жами 17 учрашувда 8 ғалаба, 2 та дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 27-27. «ФК Ахмат» турнир давомида Россиянинг гранд жамоалари «Зенит», «Динамо Москва» ҳамда «Ростов» жамоаларини мағлубиятга учратган.(Россия премер-лигаси пешақадами «Зенит» ягона бўлган мағлубиятини айнан «ФК Ахмат»дан қабул қилган.) Жамоа тўпурари Конате Моҳамед ҳисобланади. Ҳужумчи 16 учрашувда 7 та гол уришга муваффақ бўлган.

Бугунги баҳс «ФК Ахмат» машғулотлар ўтказадиган майдонда Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади.

Манба:Soprt.uz

Ўхшаш янгиликлар