• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.9°C
Detail image
- Advertisement -

АҚШ штатларининг ярмидан кўпида давлат хавфсизлиги нуқтаи назаридан давлат қурилмаларида Хитойнинг TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар тарқатди CNN телеканали.


«Ўттиз битта штат TikTokдан давлат қурилмаларида фойдаланишни чеклади, уларнинг тўққизтаси қўшимча иловалардан фойдаланишни тақиқлади. Камида тўртта штат ҳам шунга ўхшаш тақиқни жорий қилган», — дейилади CNN телеканали тарқатган хабарда.

Телеканалнинг маълум қилишича, АҚШда қарийб 100 миллион киши фойдаланаётган мазкур ижтимоий тармоқни тақиқлаш ҳаракати бутун мамлакатга тарқалган. Тақиқлов республикачилар раҳбарлик қилаётган штатларда ҳам, демократлар раҳбарлик қилаётган штатларда ҳам бирдек жорий қилинган. Қатор штатлар, TikTokдан ташқари Хитой билан боғлиқ бошқа иловаларни, жумладан, WeChat and AliPayни ҳам тақиқламоқда.

Аввалроқ АҚШ сенати TikTok иловасини федерал ҳукуматлар электрон қурилмаларида фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди. Яна бир гуруҳ америкалик сенаторлар ижтимоий тармоқдан АҚШда фойдаланишни бутунлай тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этганди.

Ўхшаш янгиликлар