• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Президентнинг 25.05.2023 йилдаги “Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-163-сон қарори қабул қилинди.

 

Осиё тараққиёт банки билан маслаҳат ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномага мувофиқ 2023-2024 йилларда ОТБ иштирокида “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 13 та умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

 

Лойиҳа бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди. Хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади, у ўз маблағлари ва жалб қилинган кредитлар ҳисобидан мактабларни лойиҳалаштиради, қуради ва жиҳозлайди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер участкалари рўйхати;
  • Лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Лойиҳани амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”.

 

Лойиҳага мувофиқ ОТБ томонидан унинг иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади. Шундан 150 минг АҚШ доллари давлат шериги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан, 950 минг АҚШ доллари – хусусий шериклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ОТБга қайтариб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Ўхшаш янгиликлар