• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Отасининг отхонани укасига бериб юборганини эшитган ака мол-мулк нотўғри тақсимланди деб бинога ўт қўйган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Қангли” МФЙда яшовчи йигит отасининг мерос тақсимотидан норози бўлиб, унинг отхонасини ёқиб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Шароф Рашидов тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи шахс туманнинг Ёйилма маҳалласи ҳудудидаги отхонаси ҳамда у ердаги мол-мулкларини ўғилларидан бирига берган.

Мол-мулк нотўғри тақсимланди, деб отасининг қароридан хафа бўлган бошқа бир ўғил отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган.

Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ва бозор нархи 145,7 млн сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ўхшаш янгиликлар