• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Самарқандда автобус ҳайдовчиси ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйиб светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланди.

Фото: Видеодан кадр

2023 йил 25 январ куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар У.У.Жўрақулов кўчасида Isuzu автобуси ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйиб светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2022 йил 15 декабр куни содир бўлган. Видео 2023 йил 25 январ куни ижтимоий тармоқларда тарқалган.

«Азиз авто йўловчи транс» МЧЖга тегишли Isuzu русумли автобус светофорнинг қизил чироғида ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдирган ҳолда ҳаракатланган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи топилган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ва МЧЖ раҳбарига нисбатан қонуний чора кўрилиб, ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ўхшаш янгиликлар