• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

“Ветеринария тадбирлари учун қўлланиладиган микроорганизмлар ва вируслар штаммлари, ҳайвонот ва ўсимликларга мансуб токсинлар ҳамда заҳарларни сақлаш, ишлатиш, бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруққа ўзгартиш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Билдирилишича, Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги марказий режим комиссиясининг рухсати асосида микроорганизмлар штаммларини ва заҳарларни сақлайди, ишлатади, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга беради.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги марказий режим комиссиясининг рухсати асосида I ва II гуруҳга кирувчи зооантропоноз микроорганизмлар штаммларини сақлайди, ишлатади, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга беради.

Шунингдек, ташкилотлар томонидан микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни сақлаш, ишлатиш, шунингдек бир ташкилотдан бошқа ташкилотларга беришда муаллифлик ҳуқуқларининг талаб ва шартларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга бериш низомнинг 4-1-бандига мувофиқ ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр босилган расмий талабнома ва ишончнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни йўқ қилиш Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги марказий режим комиссияси рухсатига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда ташкилот томонидан комиссия тузилади. Комиссия аъзолигига Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг вакили мажбурий тартибда киритилади.

Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарларни комиссия аъзолари тўлиқ иштирок этган ҳолда йўқ қилинади ва йўқ қилинган Микроорганизмлар штаммлари ва заҳарлар бўйича далолатнома тузилади. Ушбу далолатномани комиссия аъзолари имзолайди ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Қайд этилишича, ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан келишилган.

Ўхшаш янгиликлар