• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов ўтказган селекторда айтиб ўтилди. Ҳукумат электр тармоқларининг қувватини ошириш, газ инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича 2023 йилги мақсадларини белгилаб олди.

Абдулла Арипов / Фото: Kun.uz

“Бу йилги қиш мавсумида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни мутлақо янгича ёндашувда бугундан бошлашимиз керак”, дея таъкидланди бош вазир Абдулла Арипов ўтказган видеоселекторда.

“Бугунги кунда жами тармоқларнинг қарийб 42 фоизи, шундан электр узатиш тармоқларининг 39 фоизи, подстанцияларнинг 51 фоизи ҳамда трансформатор пунктларининг 35 фоизи ишга тушган муддатлари 40 йилдан ошган.

Шунинг учун, президент топшириғига асосан, ҳукумат томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар электр тармоқлари барқарор ва узлуксиз ишлаши учун 299 та трансформатор, 124,7 км турли хил кабеллар, 186 тонна трансформатор мойи етказиб бериш учун тезкор равишда қарор қабул қилиб, ишлар бошлаб юборилди.

Бу ишларни давом эттириш учун Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги электр энергияси билан барқарор таъминлаш, энергетика хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2023-2024 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурини молиявий манбаларни аниқ белгилаган ҳолда, 1 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш топширилди”, – дейилади расмий хабарда.

Шу билан бирга, 2023 йил учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

  • 817 км магистрал, 11 минг км паст кучланишли тармоқлар ва 2 840 та трансформатор пунктларини янгилаш, магистрал подстанцияларнинг қувватларини қўшимча 1 325 мега вольт амперга ошириш (масъуллар – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ);
  • 86 та газ ҳайдаш агрегатларини ҳамда 10 та газ турбинали двигателларни капитал таъмирлаш (масъул – “Ўзтрансгаз” АЖ);
  • 151 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш, 114 та электркимё ҳимоя қурилмаларини модернизация қилиш, 2,5 мингта газ тақсимлаш пунктларини янгилаш (масъул – “Ҳудудгазтаъминот” АЖ).

Ушбу селектордан бошқа хабарлар: 

Ўхшаш янгиликлар